Долзарб хабарлар
Ёш олимлар диққатига
Академик ҳаракатчанлик дастури 2-мавсумида иштирок этинг!
Ёшлар академияси “Академик ҳаракатчанлик” дастури доирасида барча фан йўналишлари бўйича ёш олимлар ўртасида танловни эълон қилади!
Академик ҳаракатчанлик дастури – ёш олимларнинг ўз иш жойидан ажралмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етакчи илмий марказларда ўтказиладиган илмий тадбирларда иштирок этиши, илмий-тадқиқот иши бўйича лойиҳаларни амалга оширишни, шунингдек, тажриба алмашишни назарда тутувчи дастур.
Аризалар 20 ноябрга қадар қабул қилинади.
Дастурда иштирок этиш учун қўйиладиган шартлар, топшириладиган ҳужжатлар рўйхати билан танишиш.