Долзарб хабарлар

«InnoWeek.Uz-2021» Инновацион ғоялар ҳафталиги 23-27 ноябрь кунлари ўтказилишини эълон қилади!

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновациялар Миллий офиси ЙИЛНИНГ ЭНГ ИННОВАЦИОН тадбири — «InnoWeek.Uz-2021» Инновацион ғоялар ҳафталиги 23-27 ноябрь кунлари ўтказилишини эълон қилади!

«InnoWeek.Uz-2021» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида корпоратив алоқалар, ташаббускор бизнесга йўналтирилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади:

Инновацион-инвестицион форум;
 Халқаро интерактив ярмарка ҳамда унинг доирасида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий ишланмаларига бағишланган форум;
«Сунъий интеллект -- технологик ривожланиш асоси» мавзусида халқаро конференция.

«InnoWeek.Uz-2021» қизиқарли учрашувлар ва тадбирларга бой бўлиши кутилмоқда. Ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирларда биз билан бўлинг!

‼️ 23-27 ноябрь кунлари «InnoWeek.Uz-2021» Инновацион ғоялар ҳафталигида инновациялар оламини кашф қилинг!

Манзил: Инновацион ривожланиш вазирлиги (Олмазор тумани, Университет кўч, 7).