Танловлар

57-тур. SATREPS-2020 Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигидаги қўшма халқаро илмий лойиҳалар учун танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва SATREPS-2020 лойиҳаси координаторлари «The Project for Development of Innovative Climate Resilient Technologies for Monitoring and Controlling of Water Use Efficiency and Impact of Salinization on Crop Productivity and Livelihood in Aral Sea region» («Орол минтақаси шўрланишига қарши курашиш ва ердан фойдаланиш унумдорлигини ошириш учун сув ресурсларидан унумли фойдаланишни мониторинг қилиш ва назорат қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш лойиҳаси») Ўзбекистон тадқиқот гуруҳлари ўртасида танлов эълон қилади.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сонли «Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ ўтказилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган илмий жамоалар танловда қатнашиш учун Япониялик ҳамкорлари билан ўзаро келишув ва лойиҳа мақсадлари доирасида ариза беришлари керак.

Ушбу лойиҳа иқлим ўзгаришини кузатиш марказини ташкил этишни, метеорологик мониторингни ўтказишни, шунингдек, Орол денгизи ҳудудида сув таъминоти чекланган шароитда маҳаллий жамоатчиликларнинг фаровонлик даражасини кўтариш ва ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида шўрланиш билан курашиш учун қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий этишни кўзда тутади.

Лойиҳа метеорологик кузатувлар маълумотлари ва Ўзбекистоннинг, хусусан, Қорақалпоғистоннинг қаттиқ шўрланганлик шароитида тўғридан-тўғри прогноз қилиш билан биррга қишлоқ хўжалиги инновацион техникаларини яратиш ва синовдан ўтказишга қаратилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш тўғридан-тўғри иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини топишга ва шўрланиш муаммолари ва дарёларнинг қуйи оқимларида сув ресурсларидан фойдаланиш имконияти мавжудлигини ҳал қилишга қаратилган.

Лойиҳа Япония ҳукуматининг SATREPS дастури доирасида бир қанча Ўзбекистон ва Япония олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази, бир қатор вазирликлар ва идоралар консорциуми иштироки асосида Ўзбекистон ва Япония хусусий секторининг ёрдами билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистондаги тадқиқот гуруҳлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

SATREPS -2020 доирасида тасдиқланган лойиҳа компонентларига мувофиқ асосий тадқиқот йўналишлари:

  1. Ахборот тизимларида инновацион «ноу-хау» - иқлим ўзгаришини геостационар метеорологик сунъий йўлдошлар маълумотлари асосида реал вақтга яқин тарзда кузатиш, қуёш нурланишининг ўзгаришини мониторинг қилиш ва баҳолаш. Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2023-2026 йиллар.
  2. Туз ва қум бўронларини кузатиш, прогноз қилиш ва олдиндан огоҳлантириш тизимини яратиш ва ривожлантириш.  Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2023-2025 йиллар.
  3. Сув ва ер ресурслари мониторинги, сув-энергетика балансини баҳолаш, сув ресурслари ва улардан фойдаланиш бўйича иқлим ўзгаришини моделлаштиришнинг замонавий тизимини ишлаб чиқиш, тупроқ шўрланишини назорат қилиш ва харитасини тузиш; Амударёнинг қуйи оқимида ва Қашқадарё дарёси ҳавзасида қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлиги ва тузларнинг тўпланиш динамикасидаги узоқ муддатли ўзгаришларни баҳолаш ва прогноз қилиш; MODIS, GCOM-C Landsat, Sentinel ва маҳаллий учувчисиз кузатув дронлар ёрдамида тўпланган маълумотларидан фойдаланиб шўрланиш шароитида биомассанинг ўсиш, тўпланиши динамикаси ва ҳосилдорлигини баҳолаш ва прогноз қилиш. Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2022 июлдан – 2025 июлгача.
  4. Баҳолашнинг замонавий усулларини қўллашни киритиш ва Орол денгизи галофитлар флораси маданиятига киритиш. Туз ва қурғоқчиликка чидамли ноанъанавий экинларнинг истиқболли галофитларини етиштириш учун уруғлантириш усуллари ва етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш; уруғларни биокимёвий таҳлил қилиш ва уларни кўпайтириш ва in-situ ва ex-situ сақлаш биотехнологик асослари. Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2022 июлдан – 2025 июлгача.
  5. Ўзгарувчан иқлим шароитида сувдан фойдаланишни оптималлаштириш учун шўрланиш шароитида ёпиқ циклли қишлоқ хўжалиги тизимини ишлаб чиқиш; туз ва қурғоқчиликка чидамли ноанъанавий галофит тизимли қишлоқ хўжалигида ва агро ўрмон хўжалиги тизимларида қўллаш; уларнинг физиологиясини, фитомелиоратив хусусиятларини ва тижорат қийматини ўрганиш (ем-хашак ва озуқавий қиймати, доривор хусусиятлари, нектар ва асалга бойлиги ва бошқалар). Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2022 июлдан – 2026 июлгача.
  6. Шўрланиш ва иқлим ўзгариши шароитида сув миқдори кам бўлган ҳолатда ишлаб чиқариш-тақсимлаш занжирини максимал даражада ошириш учун ердан фойдаланиш сценарийларини яратиш. Тайёр маҳсулотлар, юқори даромадли ноанъанавий ўсимликлар ва экинларнинг қўшимча қиймат занжири ва маркетингини таҳлил қилиш; кичик қишлоқлар ва маҳаллий жамоалар даражасида шўрланиш шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш учун муваффақиятли бизнес моделларини тарқатиш. Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2023-2026 йиллар

Ҳар бир лойиҳада бир нечта илмий жамоаларнинг иштирок эташи афзалликларга эга.

Танловда иштирок этадиган илмий лойиҳалар 2021 йил 30 ноябрь санасигача grant.mininnovation.uz электрон платформасининг «Танловга илмий лойиҳаларни тақдим этиш» саҳифаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

grant.mininnovation.uz электрон платформаси орқали тадқиқот лойиҳа ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида дастлабки ҳужжатларнинг pdf/doc электрон шаклини юклаш зарур:

  • SATREPS-2020 иштирокчисининг Япония университетидан лойиҳани қўллаб-қувватлаш хати
  • ижро этувчи орган раҳбари томонидан имзоланган тавсиянома (pdf);
  • Амалга оширувчи ташкилот илмий (илмий-техник) кенгашининг қароридан кўчирма (pdf);
  • Лойиҳа матни (имзоланган ва муҳрланган, pdf ваdoc/docx вариантларида).

Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилиши, ишончлилиги, аниқлиги ва плагиатнинг йўқлигини текшириш мақсадида дастлабки техник кўрикдан ўтказилади.

Танловнинг кейинги босқичига электрон рўйхатга олиш ва дастлабки техник экспертизадан ўтмаган лойиҳалар тавсия этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3855-сонли қарорига мувофиқ илмий фаолият йўнилиши давлат дастурлари доирасида олиб борилган амалий ва инновацион тадқиқотлар натижалари, тадқиқотлар тугагандан сўнг тўлиқ тижоратлаштириладиган бўлиши керак.

Тақдим этилган лойиҳалардаги маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги, шунингдек, илмий-техник лойиҳаларнинг самарадорлиги, тижоратлаштириш даражаси, танлов дастурлари ғолиблари томонидан белгиланган кутилган натижаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун жавобгарлик илмий лойиҳалар раҳбарлари, илмий лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва тегишли юқори ташкилотларнинг ваколатли ходимлари зиммасига юклатилади.

Изоҳ: Танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумот grant.mininnovation.uz электрон сайти «Танлов натижаларини аниқлаш бўйича интерактив хизмат» саҳифаси, шунингдек www.mininnovation.uz сайтидаги "Танлов натижалари" интерактив хизмати орқали тақдим этилади.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг grant.mininnovation.uz электрон платформасидаги «Илмий лойиҳаларни танловга тақдим этиш» саҳифаси орқали илмий лойиҳаларни электрон рўйхатга олиш масалалари бўйича техник қўллаб-қувватлаш хизмати: + 998-71-203-32-32, +998 (90) 989-92-94