Танловлар

Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигидаги қўшма халқаро илмий лойиҳалар учун танлов эълон қилинади. 59-тур

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Фан ва техника вазирлиги ўртасидаги битим асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори ҳамда “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади.

Танловга лойиҳалар қуйидаги йўналишларда тақдим қилиниши мумки:

-ҳужайлавий ва молекуряр биотехнология (клеточная и молекулярная биотехнология);

-тиббий-гететик ва фито-экологика йўналишидаги тадқиқотлар (медико-генетические и фитоэкофизиологические исследования);

-энергиятежаш тизимларини автоматлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбалари (система автоматизации энергосбережения, возобновляемые источники энергии)

-минерал ресурслардан юқори самали фойдаланиш техника ва технологиялари (технология и техники высокоэффективного использования минеральных серьей);

-био хилма-хил экотимизлар бўйича тадқиқот (исследование биоразнообразия экосистем)

-ядро физикаси (ядерная физика)

-материалшунослик ва қурилиш материаллари (материаловедение и строительные материалы);

-озиқ-овқат махсулотлари ва технологиялари (продукты питания и пищевые технологии);

-астрономия (астрономия);

-география (геология);

-фармасевтика (фармацевтика);

-қишлоқ хўжалиги (cельское хозяйство).

Танловда иштирок этиш истагини билдирган илмий жамоалар танловда қатнашиш учун Хитойлик ҳамкорлари билан ўзаро келишув ва лойиҳа мақсадлари доирасида ариза беришлари лозим.

Лойиҳанинг давомийлиги 24 ой. Лойиҳанинг йиллик молиялаштриш ҳажми 500 миллион сўмдан ошмаслиги лозим.

Танлов шартлари.

Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар grant.mininnovation.uz электрон платформасининг “Танловга илмий лойиҳа тақдим этиш” саҳифаси орқали 2021 йилнинг 30 декабрига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.

Илмий лойиҳа ҳужжатларини grant.mininnovation.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар асл нусхаларининг .pdf/.doc шакли электрон платформага юкланиши лозим:

  • ижрочи ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган йўлланма хат (.pdf);
  • ижрочи ташкилотнинг илмий (илмий-техник) кенгаши қароридан кўчирма(.pdf);
  • амалий ёки инновацион лойиҳа матни (имзо ва муҳр қўйилган ҳолда, .pdf ва .doc/.docx).

Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиатга) йўл қўйилмаганлиги, талаблар асосида шакллантирилганлиги, шунингдек лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижаларнинг тадқиқот дизайнига мувофиқ тўлиқ асосланганлиги ва сўралган маблағларнинг танлов шартларида келтирилган молиялаштириш ҳажмига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.

Электрон рўйхатдан ҳамда дастлабки техник экспертизадан ўтмаган лойиҳалар танловнинг кейинги босқичига тавсия этилмайди.

Тақдим этилган лойиҳалардаги маълумотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ишончлилиги ҳамда илмий лойиҳаларнинг натижадорлиги, тижоратлаштириш салоҳияти, лойиҳада режалаштирилган илмий-тадқиқотларни тўла ва ўз вақтида сифатли бажарилишига илмий лойиҳа раҳбарлари, илмий лойиҳани бажарувчи ижрочи ташкилот раҳбарлари ва тегишли юқори турувчи ташкилотларнинг масъул ходимлари жавобгар ҳисобланадилар.

Тақдим этилган лойиҳада келтирилган илмий янгилик, ноу-хау ва гʻояларни экспертиза жараёнларида очиқ муҳокамага қоʻйишнинг мақсадга мувофиқлиги тоʻгʻрисида ижрочи ташкилот ваколатли тузилмасининг (хизматининг) хулосаси лойиҳага илова қилиниши лозим.

Танловга тақдим этиладиган лойиҳани амалга ошириш учун сўралаётган умумий молиялаштириш ҳажмини (5-шакл) ҳисоблашда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ушбу ҳаволага жойлаштирилган ҳисоб-китоб шаклидан фойдаланиш тавсия этилади.

Эслатма: Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар электрон платформасининг “Танловлар натижаларни аниқлаш бўйича интерфаол хизмат” саҳифаси, шунингдек www.mininnovation.uz веб-сайтидаги “Танловлар” рукнининг “Танлов натижалари” интерактив хизмати орқали тақдим этиб борилади.

Илмий лойиҳаларни электрон платформасининг “Танловга илмий лойиҳа тақдим этиш” саҳифаси орқали электрон рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ техник масалалар бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигининг техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизмати: +998-71-203-32-32, +998-90-989-92-94.