Танловлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги янги лойиҳалар танловини эълон қилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги "Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3698-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида молиялаштириш учун устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва "Startup" лойиҳалари танловини эълон қилади.

Ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахслардан иловадаги шаклларга қатъий риоя қилган ҳолда 2018 йил 6 октябрь соат 18-00 га қадар, 100060 Тошкент ш., Т. Шевченко кўчаси 1-уйда қабул қилинади.

Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

Хужжатлар тўплами