Танловлар

Ёш олимлар учун танлов


Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш учун ТАНЛОВ эълон қилади.

Илмий стажировка ўташга номзодларнинг ҳужжатлари илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) расмий хати асосида Вазирликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

белгиланган шаклдаги илмий стажировка режаси (2-илова);

илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши қарори;

ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) томонидан тасдиқланган ва қабул қилувчи томон билан келишилган, илмий стажировка таклифномаси ва дастури;

номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета);

олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси;

илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

фуқаролик паспортининг нусхаси;

номзоднинг 3х4 см ўлчамдаги оқ фондаги рангли фотосурати (4 дона);

Илмий стажировка ўташга илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ва техник-муҳандис ходимлари номзод сифатида тавсия этилади.

Етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировка ўташга қуйидаги талабларга жавоб берадиган илмий ва техник-муҳандис ходимлар юборилади:

хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада биладиган;

номзоднинг ёши 25 дан 45 гача бўлиши.

чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.

Номзодлар рўйхати ва улар тўғрисидаги маълумотлар 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй, Инновацион ривожланиш вазирлиги.

 

Мурожаат учун телефон: (+998-90) 989-24-05 (Сарвар Тоҳиров)

 

Эл. манзил: s.takhirov@mininnovation.uz