Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси


Ходжаева Фируза Эргашевна

Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

+998 (71) 203-32-23

Ички рақам: 630

f.xodjaeva@mininnovation.uz

Ходжаева Фируза Эргашевна 1960 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Тошкент Давлат Университетини 1983 йили Тарихчи, тарих ва жамиятшунослик ўқитувчиси мутаҳассислиги бўйича тамомлаган. 2018 йил 1 ноябрдан Инновацион ривожланиш вазирлиги Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

 

2006, 2011, 2016 йилларда “Ўзбекистон Мустақиллиги” кўкрак нишони совриндори, 2021 йил “Мўътабар аёл” кўкрак нишони совриндори.

 

Меҳнат фаолияти

1977-1979 йй. – А.Навоий номидаги Республика кутубхонаси   кутубхоначиси

1980-1992 йй.– Ўзбекистон Республикаси марказий ёшлар қўмитаси   мутахассиси

1992-1992 йй. – "Ёшлик" МЧЖ  бўлими мудири

1992-1994 йй. – “Абдулла Қодирий” номли жамғармаси директор ўринбосари

1994-1998йй. – Тошкент шаҳар ҳокимияти Корхоналарни рўйхатга ва савдо  тармоқларини ҳисобга олиш бошқармаси  I-тоифали мутахассиси

1998-2003 йй. – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Инвестиция бош бошқармаси  I- тоифали мутахассиси, етук мутахассиси, матбуот хизмати бошлиғи

2003-2004 йй. – Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Ташқи алоқалар ва протокол хизмати бўлими бўлими  бошлиғининг ўринбосари

2004-2018 йй. – Тошкент шаҳар ҳокимияти Ташқи алоқалар ва протокол хизмати бўлими бошлиғи

2018-2018йй. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Илм- фан ва илмий техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармасининг Давлат илмий-техник дастурлар бўлими   бош мутахассиси

2018-2021йй. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Инновацион ривожланиш соҳасида халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи

2021 й.-ҳ.в. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи.

 

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Асосий вазифалари:

Инновацион ривожланиш соҳасида хорижий давлатлар билан халқаро алоқаларни ўрнатиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятни амалга ошириш;

Инновация соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва татбиқ қилиш мақсадида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот фондлари ва инновацион марказлар, технопарклар ва бошқа ташкилотлар, ҳамда инновациялар соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар вакиллари билан алоққларни ўрнатиш;

Халқаро ҳамкорлик соҳасида манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар томонидан хорижий шериклар билан шартномалар тузилишини мувофиқлаштириш ва таъминлаш;

"Хорижий маслаҳатчилар гуруҳи" таркибига юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ масалалалрни ҳал этиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

Мамлакатни жаҳон ҳамжамиятига, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар томонидан инновацион ривожланиш соҳасида халқаро ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш.