Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси


Жумаев Фарход Содиқович

Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи

+998 (71) 203-32-23

Ички рақам: 110

f.jumayev@mininnovation.uz

Жумаев Фарҳод Содиқович 1982 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

 

Маълумоти олий. 2003-2007 йилда Тошкент давлат университетининг тарих йўналиши ҳамда 2010 йилда. Ўзбекистон миллий университети «Ҳуқуқшунослик» факультетини тамомлаган.

2012 йил Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Академияси махсус дастурида малака оширган.

 

Меҳнат фаолияти:

2002-2011 йй. – Ўзбекистон Республикаси давлат патент идораси бўлими бошлиғи

2011-2015 йй. – Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги ҳуқуқий масалалар ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

2017-2018 йй. – «Яшнобод» инновацион технопарк дирекцияси ДУК директори ўринбосари

2018-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги, Қонунчиликни уйғунлаштириш бошқармаси мутахассиси

2018 й- 2021 йй. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги «Яшнобод инновацион технопарк дирекцияси» ДУК директори

2021 йил март ойидан буён Инновацион ривожланиш вазирлигини Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

           Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари деб ҳисобланади:

- Иқтисодий ва ижтимоий соҳани инновацион ривожлантиришнинг эҳтиёж ва резервларини аниқлаш асосида узоқ муддатли сценарийларни ишлаб чиқади;

- Устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва инновациялар асосида ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқилишини таъминлайди;

- Инновацион ривожланиш стратегиялари учун самарадорликни баҳоловчи мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)ни ишлаб чиқилишини ташкил этади;

- Илғор хорижий тажрибалар асосида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг инновацион ривожланишини ҳамда давлат, хўжалик бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органларига инновацияларни жорий этиш даражасини бахолаш, шу асосда тегишли соҳаларни ривожлантириш йўналишларини белгилаш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқади;

- Глобал инновация индекси кўрсаткичлари динамикасини мониторингини олиб боради, шунингдек, индекснинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ва давлат корхоналарининг ишини мувофиқлаштиради;

- Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро рейтинглар ва уларнинг индикаторлари ва кўрсаткичларининг ўзгариши динамикаси бўйича маълумотларини доимий равишда мониторинг қилиб боради;

- Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакат мавқеини ошириш бўйича чора-тадбирларни тўлиқ ва самарали амалга оширишга тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликларни аниқлайди, масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда муаммоларни бартараф этиш бўйича ечим ва таклифларни ишлаб чиқади;

- Илм-фан ва инновациялар соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича илмий ва стартап лойиҳалар натижаларини соҳаларга самарали жорий этилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

- Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган фармонларнинг, қарорларнинг, хусусан Давлат дастури, Фаолият самарадорлиги индикаторлари ва бошқа стратегик вазифаларнинг бажарилишини таҳлил қилади, мониторинг қилади ва натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

- Бошқармалар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар томонидан соҳани комплекс ривожлантириш дастурларини, соҳа ва тармоқларнинг ривожланиш стратегияларини, бошқа ҳужжатларни бажарилишини мониторинг қилади, мувофиқлаштиради ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

- Қарорлар қабул қилиш жараёни  ни оптималлаштириш, фаолиятни режалаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида раҳбарият учун таҳлилий материалларни тайёрлайди ва тақдим этади;

- Рақамли технологияларни ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳаларни тўплайди, ягона базасини яратади ва амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

- Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.