Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси


Турғунов Абдурашид Абдуманобович

Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

+998 (71) 203-32-23

Ички рақам: 240

a.turgunov@mininnovation.uz

1983 йил 17 майда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган.

1989-1998 йилларда Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 38-мактабда ўқиган.

1998-2000 йилларда Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Бизнес мактабида ўқиган.

2003-2004 йилларда Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Халқ таълими бўлими техника хавфсизлиги нозири лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2003-2008 йилларда Андижон давлат университети касбий таълим йўналишини (сиртқи) ўқиган.

2004-2006 йилларда Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

2006-2009 йилларда Андижон шахри “ASR MULK SAVDO” маъсулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган.

2009-2010 йилларда Андижон давлат университети махсус сиртқи бўлими методисти лавозимида ишлаган.

2009-2011 йилларда Андижон давлат университети психология мутахассислиги бўйича магистратурада ўқиган.

2011-2012 йилларда Словакия республикаси “Коменский” номидаги университет тингловчиси бўлган.

2012-2013 йилларда Андижон вилояти Булоқбоши иқтисодиёт ва енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

2013-2014 йилларда Андижон вилояти хокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси Раҳбар ва педагог ходимларни танлаш ва уларни малакасини ошириш шўъбаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

2014-2016 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказидаги Ахборот-методик хизмати бўлимининг етакчи услубчиси лавозимида ишлаган.

2016-2018 йилларда Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти таянч докторанти (PhD).

2018-2019 йилларда Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти факультет декани, директор ўринбосари, кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.

2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Илмий ва инновацион фаолиятга оид дастурларни шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

2021 йилдан ҳозирги вақтгача Инновацион ривожланиш вазирлиги Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

2018 йилда педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини, 2020 йилда доцент илмий унвонини олган.

Оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси.

  • инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида тасарруфида илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг олиб боради;
  • вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи ягона электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлайди, шунингдек ундан фойдаланиш бўйича услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
  • олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш асосида рейтингини юритади ҳамда рейтинг натижаларига кўра олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)ларга нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазоларни қўллаш ҳақида тақдимнома тайёрлайди;
  • олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар раҳбарларининг (ректор, директор) илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ва директор ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича тақдимномалар тайёрлайди;
  • барча олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларининг фаолияти натижадорлигини ошириш борасида уларнинг масъулиятини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар белгилаш юзасидан ишлаб чиқилган «йўл хариталари»да белгиланган вазифаларнинг бажарилишини мунтазам танқидий муҳокама қилиб боради;
  • таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият соҳаларини инновацион ривожлантиришга оид оид норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳаларга давлат буюртмаси бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди.

Докторантура. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида тасарруфида илмий ва таълим ташкилотларига эга вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Бунда, тизимида илмий ёки таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар ва бошқа асословчи ҳужжатлар асосида кейинги йилдан бошлаб аттестациядан ўтган йўналишлар бўйича стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.

Шунингдек, тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда ҳар йили 20 августга қадар илмий ташкилот ва таълим муассасалари кесимида аккредетациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотасини тасдиқлайди.

 

Конференциялар. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида ўтказиладиган республика ва халқаро илмий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа илмий ва илмий-техник тадбирларни ўтказилишини мувофиқлаштиради.

Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида ўтказиладиган республика ва халқаро илмий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа илмий ва илмий-техник тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатини ҳар йили ишлаб чиқади. Шунингдек, илмий ва илмий-техник тадбирлар ўтказилганлиги бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳисоботлари асосида Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар ҳамда таклифлар киритиб боради.

 

Проректорлар фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ илмий ташкилотларнинг ҳамда олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланади. Вазирлик баҳолаш натижаларига кўра олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар раҳбарлари, шу жумладан ректор (директор) ҳамда уларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорига (директор ўринбосарига) нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазоларни қўллаш ҳақида тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлари бўлган тегишли вазирлик ва идораларга тақдимнома киритади.

Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар раҳбарларининг (ректор, директор) илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ва директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг тақдимномасига мувофиқ тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарининг буйруғига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

 

“Давлат дастури” бўлими. Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси.

“2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 03.02.2021 й. ПФ-6155-сон бўйича:

3-банд “д” кичик бандининг 2-хатбошиси.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илмий даражали кадрлар тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Олий аттестация комиссияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий даражали кадрлар тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-25571) ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

 

5-банди.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар Академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги уч ой муддатда физика фани ва чет тиллари бўйича узлуксиз таълим сифати ва натижадорлигини ошириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш белгиланган.

Юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 мардаги ПҚ-5032-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги қарорлари қабул қилинди.