Мис саноати кластерларини ва иқтисодиётни инновацион ривожлантириш бошқармаси


Ишимов Абсалом Ачилдиевич

Мис саноати кластерларини ва иқтисодиётни инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

+998 (71) 203-32-23

Ички рақам: 425

a.ishimov@mininnovation.uz

Ишимов Абсалом Ачилдиевич 1990 йилда Тошкент Политехника институтини тамомлаган. Институтда ўқиш билан бирга 1988-1990 йилларда илмий фаолият олиб бориши натижасида 1992 йилда собиқ СССР давлатининг илмий тадқиқот натижасида яратилган маҳсулотга авторлик гувоҳномасини олган.

А.Ишимов меҳнат фаолиятини «Когон ёғ экстракция» заводида оддий ишчи касбидан бошлаган. 2005 йилгача ушбу корхонада УСМщик, аппаратчи, смена технологи, катта уста ва техника бўлими бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. 2005 йилда Тошкент шаҳрида «Yogtahlilservis» МЧЖ бош мутахассиси ва 2006 йилдан «Ёғ-мой  ва озиқ овқат саноати» уюшмасида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.

2006-2015 йилларда «Ёғ-мой  ва озиқ овқат саноати» уюшмаси  Ёғ-мой саноатини ривожлантириш ва модернизациялаш бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Ташқи иқтисодий алоқалар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Ташқи иқтисодий алоқалар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш бўлими сектори мудири, Ёғ-мой саноатини ривожлантириш, стандарт ва технологияларга риоя қилиш техник назорати бўлими сектори мудири - энергетика ва ва ускуналар бўйича бош мутахассиси, инвестициялар бўлими бош мутахассиси, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси Инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни жалб қилиш бўлими бош мутахассиси, Ёғ-мой корхоналарини ривожлантириш, модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўлими бош мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.

2015 йилдан бошлаб ташкил этилган «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси Пахта толаси ва пахта чигитини етказиб беришни ҳисобга олиш бошқармаси бош мутахассиси, Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва ягона техник сиёсатни юритиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда кейинчалик ушбу бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Атроф-муҳит ва табиий ресурсларни ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига ишга қабул қилинган. Ушбу даврда Орол денгизининг қуришининг салбий оқибатларини камайтириш бўйича шуғулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи ҳалқаро инновация маркази ташкил этилган. Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияси якунлари бўйича редколлегия таркибида “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Материаллар тўплами китобини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва чоп этишда қатнашган.

2021 йил май ойидан бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Вазифалари:

 

  • Иқтисодиётнинг кимёсаноати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қурилиш материаллари саноати, тоғ-кон, металлургия, машинасозлик, гидрометеорология соҳаларини (кейинги ўринларда – иқтисодиёт тармоқлари) иқтисодий самарадорликни мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш орқали инновацион ривожлантириш;
  • Иқтисодиёт тармоқларида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш, илмий изланишлар олиб бориш ва амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш;
  • Мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларини таъминлаш ва яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.
  • Илғор хорижий илм-фан ютуқлари асосида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инновацион ечимларни ишлаб чиқиш.

Илм-фанга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси томонидан 2021 йилнинг И ярим йиллигида амалга оширилган ишлар

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси раислигида Ўзбекистон Республикаси Президентига «Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари» мавзусида республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда таҳлилий маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентига Ахборот хати

Шунингдек, Инновасион ривожланиш вазирлиги ва ИНТEЛА (Канада) компанияси ўртасида Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантиришда яқин ҳамкорлик ўрнатиш бўйича Меморандум лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жорий йилнинг июльʼ ойида имзоланиши кутилмоқда.

  1. Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновасион ривожлантириш стратегияси концепциясини ишлаб чиқиш бўйича таҳлилий изланишлар олиб борилди.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги «Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновасион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5047-сонли қарорини амалга ошириш мақсадида «Янги қурилиш материалларини яратиш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва оширишга қаратилган илғор технологияларни қўллаш бўйича Миллий онлайн-танлов ташкил этиш тўғрисида»ги Низом ишлаб чиқилди. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инновасион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ўртасидаги Қўшма қарор билан тасдиқланди. Ҳозирги кунда, танлов шартларини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ҳайъат таркибини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.
  3. Инвестисиялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновасиялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси махсус резолюсиясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ва махсус резолюсиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги
    ПФ-6198-сон «Илмий ва инновасион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманини инновасион ҳудудларга айлантириш дастури ишлаб чиқилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Инновасион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини инновасион ҳудудга айлантириш бўйича дастур лойиҳаси Тармоқ корхоналарида илмий-тадқиқот ва тараққиёт тузилмаларини ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланди.
  2. Ҳудудларда иқтидорларни аниқлаш, инновасион ғояларни жамлаш, саралаш ва бозорга олиб чиқишгача бўлган жараёнларни ўз ичига қамраб олган, шунингдек миллий брендларни яратиш ва рағбатлантиришга қаратилган «Битта қишлоқ битта бренд» лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилди. Лойиҳа концепциясининг амалий синов босқичи Инновасион ҳудудларга айлантирилаётган туманларда ўтказилиши кутилмоқда.
  3. 2021 йил 24 июньʼ куни ўтказилган форсайт тадбирида Инновасион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзметкомбинат» АЖ ўртасида металлургия соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини жадаллаштириш, илмий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги илмий ишланмаларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қўшма қарор ва «Йўл харитаси» Тадбирда 15 та илмий-тадқиқот ва олий таълим муассаларидан 52 нафардан ортиқ олимлар иштирок этишди. Ҳамкорликда шакллантириладиган илмий-тадқиқот мавзулари бўйича лойиҳаларни Инновасион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзметкомбинат» АЖ маблағлари ҳисобидан тенг шерикликда молиялаштириш кўзда тутилмоқда.
  1. Европа Иттифоқи ва Япониянинг Ўзбекистондаги ўзаро боғлиқликни яхшилаш бўйича ҳамкорлик юзасидан қўшма тадқиқотига 2022 йилда ҳорижий грант маблағларини жалб этиш мақсадида онлайн учрашув ташкил этилди. Учрашув натижаларига кўра 2 та лойиҳа концепцияси – Сунъий интеллект ва Водород энергетикасини ривожлантириш лойиҳалари танловда иштирок этиш учун тақдим этилди.
  2. Белоруссия Миллий Фанлар академиясининг Материалшунослик бўйича илмий амалий маркази давлат илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси раҳбари билан Ўзбекистон металлургия комбинатлари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда Инновасион ривожланиш вазирлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда кубик бор нитриди асосида юқори қаттиқликка эга материалларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илмий тадқиқот ва ишланмалар бўйича тажриба алмашиш масалалари кўрилди.

Тадбир якуни бўйича Меморандум лойиҳаси ишлаб чиқилиб Белоруссия Миллий Фанлар академиясининг Материалшунослик бўйича илмий амалий марказига, Тошкент давлат транспорт университетига ва Ноёб металлар ва қаттиқ котишмаларни ишлаб чиқариш бўйича Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига тақдим этилди.

  1. Ислом тараққиёт банки Оролбўйи халқаро инновасия марказини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун 275 минг АҚШ доллари ажратди ва «КПМГ Аудит» МЧЖ билан 2020 йил 1 май куни тузилган шартнома доирасида 3-этап ишлари якунланди ва кўрсатилган хизматлар учун 113 359,00 АҚШ доллари тўлови Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштирилди.
  2. «САТРEПС-2О2О» дастури (Япония) доирасида Оролбўйи ҳудудида лойиҳани амалга ошириш юзасидан тадбирлар олиб борилди, шу жумладан вазирлик биносида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) вакиллари ва Япониянинг бир қатор олий таълим муассасалари олимлари билан учрашув бўлиб ўтди ва лойиҳа доирасида бажариладиган ишлар режаси кўриб чиқилди.

 

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон миллий инновасион тизимини модернизасия қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 172-сон қарори қабул қилинди.
  2. Хитой Фанлар Академияси Синъсзян Экология ва география институти билан ҳамкорлик доирасида Оролбўйи минтақасида сув танқислигига мослашиш, Орол денгизининг қуриган тубида чўл ўсимликларидан иборат ўрмонзорлар барпо этиш бўйича Қорақалпоғистоннинг Нукус ва Мўйноқ туманларида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун тажриба майдончалари ташкил этилди. Хитойдан сувни тежовчи технология ускуналари келтирилди ва халқаро ҳамкорлар томонидан лаборатория ускуналари, механизмлар ва керакли инвентарларни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
  1. Тунис давлатининг Чаҳбани Течнологиес (ЧАҲТEЧ СА) компанияси олимлари билан ҳамкорликда янги инновасион тупроқ остидан суғориш ирригасия тизимини жорий этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурига тақдим этилган ушбу лойиҳа мақулланди ва уни амалга ошириш тадбирлари кўрилмоқда.