Тармоқ корхоналарида инновацион экотизимни ривожлантириш бошқармаси


Бердиев Санжар Алланазарович

Тармоқ корхоналарида инновацион экотизимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

+998 (71) 203-32-23

Ички рақам: 415

s.berdiev@mininnovation.uz

Бердиев Санжар Алланазарович  1975 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган.

Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. МBA, Техника фанлари номзоди. 1997 йилда Қарши давлат университетини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолияти:

1997 – 1998 йй. – Қарши давлат университети “Органик ва физ-коллоид кимё” кафедраси ўқитувчиси;

1998 – 2002 йй. – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти “Нефт ва газконденсати кимёси” лабораториясининг аспиранти, “Нефт кимёси” лабараториясининг 1-тоифали муҳандиси;

2002 – 2008 йй – “Ўзбекнефтгаз” МХК Шўртан газ кимё мажмуасининг техника-технология бўлими муҳандис-технологи, етакчи муҳандис-технологи;

2005 – 2006 йй – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси Олий бизнес мактаби (кундузги), Маастрихт менежмент мактаби тингловчиси (сиртқи);

2007 – 2010 йй – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг “Менежмент ва маркетинг” кафедраси докторанти (сиртқи);

2008 – 2018 йй. – “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компаниясининг Ягона техника сиёсатини амалга ошириш ва техника хавфсизлиги бошқармаси, Ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ягона техника сиёсатини амалга ошириш бош бошқармасининг Ягона техника сиёсати бўлими бош мутахассиси, “Ўзбекнефтгаз” МХК Илмий-техник кенгаши котибияти раҳбари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Инновацион фаолият маркази бошлиғи;

2018 й. – ҳ.в. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш бўлими бошлиғи, Тармоқ корхоналарида илмий тадқиқот ва тараққиёт тузилмаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи.

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

иқтисодиётнинг асосий соҳалари ҳисобланадиган ёқилғи саноати, нефт ва газ кимёси, иссиқлик энергетикаси, гидроэнергетика, қайта тикланувчи энергетика, электротехника ва геология тармоқ корхоналарида (кейинги ўринларда – тармоқ корхоналари) тадқиқотларни ташкил этиш
ва жадаллаштириш орқали инновацион ривожлантириш;

тармоқ корхоналарида илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида инновацион фаолиятни йўлга қўйиш;

ишлаб чиқариш жараёнларини самарасини оширишга қаратилган инновацион ғоя ва ишланмаларни тармоқ корхоналарида жорий этишни ташкил қилиш;

илғор хорижий тажриба асосида тармоқ корхоналарини ривожлантириш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш.

 

Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

давлат буюртмасига киритиш учун тармоқ корхоналарининг мавжуд муаммоларини ва эҳтиёжларини таҳлил қилади ва уларни ҳал этишга қаратилган илмий-тадқиқотлар бўйича асосланган таклифлар тайёрлайди;

қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида муқобил ва экологик тоза энергия манбаи - "яшил" водородни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қўллаш бўйича инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этишни мувофиқлаштиради;

тармоқ корхоналарининг инновацияларни яратишида, янги технологияларни ишлаб чиқишида ва жорий этишида таъсирчан давлат қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқади;

тармоқ корхоналарининг илмий ва технологик салоҳиятидан кенг фойдаланган ҳолда инновацион ва янги маҳсулот, технология ва хизматларни яратишда тадқиқот ва ишланмалар натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлайди;

тармоқ корхоналарида тадқиқот ва тажриба-синов ишлари соҳасидаги тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиради
ва мувофиқлаштиради;

иқтисодиётнинг барча тармоқ ва хусусий сектор корхоналарида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлари тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашади ҳамда тадқиқот ва тажриба-синов тузилмаларини ривожлантириш соҳасида вазирликнинг ягона сиёсатини олиб боради;

республика саноат корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, ҳажмлари, ички бозор талабининг қондирилиш даражаси бўйича ҳамда кўрсаткичлари тенденциялари бўйича таҳлиллар тайёрлайди ва улар асосида  корхоналарни инновацион ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқаради;

тармоқ корхоналарининг инновацион ривожлантириш ва янги маҳсулотларни яратиш бўйича тадқиқотларни йўлга қўйишда халқаро ташкилотлар, компаниялар ва институтлар билан ҳамкорлик қилиш ишларини ташкил қилади.

Тармоқ корхоналарида илмий-тадқиқот ва тараққиёт тузилмаларини ривожлантириш бошқармаси томонидан

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

 

  1. Республиканинг энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва водород энергетикасини барқарор ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий инновацион марказини ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилди ва Давлат Раҳбарига киритилди. Натижада, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ва унинг тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот марказинини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.

 

  1. ”Талимаржон сув омборининг сув юзасида қуввати 400 МВт бўлган сузиб юрувчи қуёш фотоэлектр станциясини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қарор қабул қилиш учун киритилди.

 

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- қуёш станцияси томонидан йилига ўртача 800 млн кВт∙с электр энергияси ишлаб чиқарилиб, тўлиқ каскад насослари истеъмолига йўналтирилади ва уларнинг электр энергия билан таъминлаш даражаси яхшиланади;

- талаб этиладиган сув миқдорини ҳайдаш учун Қарши насос станциялари каскадига керак бўладиган қолган 1 200 млн кВт∙с электр энергияси ягона электр тармоғидан йил давомида юкламанинг тунги минимум вақтлари насосларга йўналтириб, суткалик юкланиш графигининг текисланишига эришилади. Бу ҳолат ИЭСларнинг ишлаш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

 

  1. 3. АҚШнинг USAID агентлиги техник кўмаги (грант маблағлари) асосида қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳасида тадқиқотларни олиб бориш учун мўлжалланган, умумий қиймати 322,6 минг АҚШ долларига тенг 2 дона шамол салоҳиятини ўлчашга мўлжалланган Lidar қурилмалари, 1 дона қуёш салоҳиятини ўлчаш ускунаси, 1 дона водород ёқилғи элементи (Hydrogen Fuel Cell), 1 дона Lufft русумли об-хаво кўрсатикичларини ўлчайдиган “ақлли” сенсор (Smart Weather Sensor) ҳамда республиканинг ягона энергия тармоғини электрон башорат қилиш имкониятини берадиган 1 дона Plexos дастурий таъминоти олиб келинди.

 

 

  1. Бошқарма мутахассислари Энергетика вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик маркази “Энергия” ва USAID агентлигининг ‘”Power the Future” ҳудудий дастури билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг ягона электр энергия тизимига қайта тикланувчи энергия манбаларининг таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга оширимоқда.

 

Натижада:

- қайта тикланувчи энергия манбалари асосида ишлайдиган электр станциялари учун муқобил ҳудудларни танлаш учун Республиканинг шамол ва қуёш салоҳияти хариталари ишлаб чиқилди;

- ягона электр тармоқ юкламаларини DigSilent Power Factory ва PLEXOS дастурий таъминотларида моделлаштирилмоқда;

- электр қувватларини захиралаш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

 

  1. Мавжуд электр энергия таъминоти ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш тизимини автоматлаштириш бўйича “Блокли тариф тизими” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва мазкур лойиҳа таклиф сифатида “Ўзбекэнерго” АЖ, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўрганиб чиқиш учун тақдим этилди. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида амалиётда жорий этилди.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида электр энергияси истеъмолчиларининг манфаатдорлиги ошиши ҳисобига энергиясамарадор ва энергиятежамкор технологияларни тадбиқ қилишни жадаллашишига олиб келади.

 

  1. 6. Ўзбекистонда «Ренкин органик цикли» технологияси асосида паст ҳароратли атмосферага чиқариб юборилаётган иссиқлик, йўлдош ва факел газлари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда кичик қувватли турбогенераторлар ёрдамида қўшимча электр энергия ишлаб чиқариш» лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлида 606-ф- сонли Фармойиши қабул қилинди.

 

 

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқариш учун иккиламчи ҳамда муқобил энергия ресурсларидан фойдаланиш йўлга қуйилади.

- маҳаллий илмий-техник ишланмалар ва илғор хориж технологиялар амалиётга мақсадли тадбиқ қилинади.

- атмосферага ис газларини чиқарилиши камайтирилади.

- табиий газ тежалади.

 

  1. Тармоқларда электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб беришда электр энергиясини ишлаб чиқарилган ҳажмидан 20%гача бўлган йўқотишларни камайтириш мақсадида “Паст кучланишли тармоқларни модернизация қилиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳани “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорликда амалга оширишни режалаштирилмоқда.

 

 

Лойиҳани амалга ошириш натижасида тармоққа ноқонуний уланишларнинг олди олинади ва етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати (кучланиши) яхшиланади.

 

  1. 8. “Электр энергия ҳисоблагичларини лаборатория шароитида ва ҳисоблагичлар ўрнатилган жойида автоматлаштирилган қиёслов-синов қурилмаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Натижада Республикадаги лабораторияларни стационар ва кўчма қиёслов-синов қурилмалари билан таъминлаш бўлиб, бу ўз навбатида бир вақтнинг ўзида 20 дона ҳисоблагични қиёслайди ва кўчма қурилма воситасида ҳисоблагични жойида қиёслаш имкониятини беради. Ҳозирги кунда қурилма прототипи ишлаб чиқилиб, белгиланган меъёрлар O’z DSt 8.041-2014 маълумотлар базаси асосида дастурий таъминот тайёрланди ва синов ишлари ўтказилди.

 

  1. Истеъмолчилар орасида энергия тежамкорлик маданиятини шакллантириш, қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланиш афзалликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Яшил энергия бурчаги” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

-   истеъмолчиларда энергияни тежаш маданиятини шакллантириш имкониятини яратади ва натижада иқтисодиёт реал секторининг ўсиш даражасига ижобий таъсир ўтказади;

- мамлакатда муқобил энергия манбааларини ривожлантиришда амалий намуна бўлади.

 

  1. “Насос станциялар, электр юритгичларлар, кўтариш механизмлар ва бошқа соҳалардаги жиҳозлар электр қисмларига мўлжалланган частотали ўзгартиргичларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- халқ хўжалигида қўлланилаётган электр юритувчи қурилмаларининг энергетик самарадорлигини оширади, ишлаш ресурсларини узайтиради;

- импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади;

- маҳаллий мутахассисларнинг салоҳият даражаси ортади.

 

  1. “Шаҳар ва қишлоқ ҳудудидаги дарё, канал, сув омборлари сувларини тозалаш қурилмаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- лойихани амалга ошириш натижасида сув таъминоти оғир бўлган аҳоли тоза ва арзон ичимлик суви билан таъминланади;

- турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар тарқалиши олди олинади;

- сувни тозалаш даражаси қадоқланган сувлар сифати билан тенг бўлади.

 

  1. “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2019 йил 22 августда ПҚ-4422-сон билан тасдиқланди.

 

  1. Углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймати юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича Кластер фаолияти йўлга қўйилди.

Кластер лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб борилган ҳисоб китобларга кўра: конларнинг қўшимча ишлаб чиқаришни максимал таъминлаган ҳолда 2019-2038 йиллар давомида нефт қазиб олиш ҳажмини 1 917,3 минг тоннага ошириш кўзда тутилган;

Сурхондарё нефт ва газ минтақаси конларида нефт қазиб олишни кўпайтириш бўйича қатор ишларни амалга ошириш мақсадида
2019-2029 йилларда камида 145 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.

Инвестицияларнинг асосий ҳажми қуйидагиларга йўналтирилади:

- конларнинг маънан ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналарни алмаштиришга;

- нефт қазиб олишни кўпайтириш учун замонавий усул
ва технологияларни жорий қилиш, шу жумладан геологик ва техник , ҳамда янги қудуқларни бурғулаш ишларини амалга ошириш;

- “Евро-5” стандартларига жавоб берадиган юқори октанли автомобил бензини ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида бензинни қўшимча гидротозалаш ва каталитик реформинг қурилмасини қуриш ва ҳ.к.

 

  1. “Фойдаланишдан чиқарилган салоҳияти паст ва консервацияланган газ конларидаги паст босимли табиий газларни кичик ҳажмдаги газни тозалаш қурилмасида истеъмолга яроқли ҳолатга келтириб, қурилмага яқин ҳудудда хусусий тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган қурилиш материалларини (ғишт, гипс ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш цехлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари иссиқхоналарига етказиб бериш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- “Муборакнефтгаз” МЧЖга қарашли консервацияланган газ конлариданги мавжуд қолдиқ газларни тадбиркорлик субъектларига реализация қилинади;

- фойдаланишдан тўхтатилган ва консервацияланган газ конларидаги қолдиқ паст босимли қудуқлардан қўшимча йиллик
127,75 млн.м3 ҳажмидаги газ ишлаб чиқарилади;

- қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қўшимча иш ўринларини очишга йўналтирилади;

- паст босимли ва фойдаланишдан чиқарилган газ конларидан олинган ва ўз ҳисобидан табиий газни истеъмолга тайёрлаш ва кичик ишлаб чиқариш соҳасига етказиб бериш имкониятлари яратилади.

 

 

  1. Бошқарма мутахассислари “Jizzaкh Petroleum” МЧЖ ҚК билан ҳамкорликда “Углеводород хом ашёсини қайта ишлаш тармоғида API (American Petrol Institute) стандарти асосида II+ ва III-гуруҳ база мотор мойлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, мамлакат нефтни қайта ишлаш саноатида мавжуд бўлмаган гидрокрекинг технологиясини жорий қилиш орқали II+ ва синтетик мойларига тенглаштирилган III-гуруҳ база мотор мойларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади ва йилига 150-170 минг тонна юқори сифатли база мойлари ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқариладиган база мойлари мавжуд аналоглардан 10-20 фоизга арзонлиги кутилмоқда.

Республиканинг мой маҳсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжи Argus Media томонидан олиб борилган тадқиқотларга асосан 120 минг тоннани ташкил этади ва бу эҳтиёж тўлиқ қопланиши билан бир қаторда экспорт қилиш имконияти яратилади.

 

 

  1. Мамлакат нефт-газ тизимида фойдаланиб келинаётган жами 295 дона газ-турбина двигателларига таъмирлаш ва техник хизматини ташкил этишга сраф этилаётган валюта маблағларини тежаш мақсадида “Газ компрессор станцияларида ишлатиладиган газ-турбина двигателларини (ГТД) таъмирлаш ишларинини йўлга қўйиш бўйича Сервис марказини ташкил этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа доирасида НК 16-18СТД ва НК-12СТ (АО “Казань МПО”) -105та хамда АИ-336-2-8 СТ (АО “Мотор СИЧ” Украина) - 30та газ турбина двигателларини таъмирлаш ишлари босқичма-босқич ўзлаштирилади.

Логистика, умумзавод харажатлари ва фойдани оптималлаштириш орқали 35 фоизгача (йилига 0,4 млн. АҚШ долл) харажатларни оптималлаштириш имконияти яратилади.