Янгиликлар

«Бўлажак олим» танловининг стартап лойиҳалар ғолибларига грант маблағлари топширилди

 «ИнноWэек.Уз-2021» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 25 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги  томонидан эълон қилинган «Бўлажак олим» танловининг стартап лойиҳалар ғолибларига сертификатлар топширилди. Танлов натижарига кўра 25 нафар ғолиб – стартап лойиҳалари муаллифларига пул маблағлари тақдим этилди.

2021 йилнинг май ойидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари доирасида «Бўлажак олим» танлови доирасида стартап лойиҳалар бўйича таклифлар қабул қилиш бўйича эълон берилди. Танлов якунларига кўра стартап лойиҳалар бўйича 150 та ариза қабул қилинди. Тақдим этилган стартап лойиҳалар «Бўлажак олим» танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом» талабларига мувофиқлиги текширилиб, махсус экспертиза натижаларига кўра стартап лойиҳалар танлов комиссияси муҳокамасига киритилди. Танлов комиссияси муҳокамаларидан муваффақиятли ўтган стартап лойиҳалар молиялаштиришга тавсия этилди.

        

«Бўлажак олим» танлови доирасида стартап лойиҳалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими

Фамилияси ва исми

Лойиҳа номи

1

Абдураҳмонов Отабек

Мактабгача таьлим ташкилотлори психологлари ташкилий-методик қўллаб-қувватлаш «психолог портали»ни ишлаб чиқиш.

2

Афинова Айимкҳан

Bike Sharing Nukus

3

Арипходжаева Шахзода

Nutcracker

4

Ахмаджонов Мавлонбек

Кўзи ожизлар учун инновацион рельефли хаританинг янги авлодини яратиш

5

Базарбаев Сардор

KUNTESTI мобил иловаси ва www.khiso.uz  онлайн олимпиадалар платформаси

6

Бектошев Ойбек

Саноат корхоналарининг юқори ва ўрта босимли вентиляторларидан ташқарига узатилаётган ҳаво оқимидан электр энергия олиш инновацион қурилмаси

7

Болтабоев Илҳомжон

Тиббий ёрдамчи

8

Камолов Бахтиёр

Анимацион ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида экологик онгни шакллантириш технологияси

9

Косбергенова Бибиназ

Қорақалпоқ маҳаллий буғдой навларидан функционал овқат ишлабчиқариш технологияси

10

Мелибоев Миразам

Дон ва дуккакли уруғларини экиш ҳамда агротехник ишлов бериш машинасини саноат намунасини ишлаб чиқиш

11

Ни Наталя

DIS-COUNT

12

Нигматов Азизжон

damda.uz сайтини акцелерацияси бўйича стартап лойиҳа

13

Пардаева Гулмира

Маҳаллий хом ашёлар асосида тайёрланган уй-жой хўжаликлари учун сув иситиш қурилмаси

14

Қурбанов Шерзод

ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ЭКИШ УЧУН БИР ЎТИШДА ТУПРОҚНИ АҒДАРМАСДАН ЭКИШГА ТАЙЁРЛАЙДИГАНКОМБИНАЦИЯЛАШГАН МАШИНА

15

Рўзиқулов Ғулом

КОМБИНАЦИЯЛАШГАН ҚУЁШ ВА ИССИҚЛИК НАСОСЛИ ҚУРИЛМАЛАР АСОСИДАГИ ЭНEРГИЯ ТEЖАМКОР СОВУТИШ – ҚУРИТИШ КАМEРАСИ

16

Садикова Саодат

«БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР УЧУН ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНИДАН МОБИЛ ИЛОВА ЯРАТИШ»

17

Сафарова Сетора

«МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ҚУЁШҲАВО ҚИЗДИРИШ ҚУРИЛМАСИНИ ЯРАТИШ»

18

Шерматова Ирода

Стоматитни даволовчи пластинка-тез, осон ва қулай (Бренд номи “ORAL PLAST”)

19

Суюмов Акмал

Қуёш Томчилари

20

Турдиқулов Ислом

Экологик хавфсиз полимер плёнка ва қадоқловчи материаллар олиш учун биопарчаланувчи компаундлар ишлаб чиқариш корхонасини яратиш

21

Умуров Улуғбек

Маҳалий хом-ашёлардаги агрессив муҳитда ишлатиладиган керамик кислота материаллар олишини иновацион технологиялар орқали ишлаб чиқаришда қўллаш

22

Халилов Нурмуҳаммад

Қишлоқ ҳўжалиги экинлари учун агротехник ишлов бериш мини трактор машинасини саонат намунасини ишлаб чиқиш

23

Хайдаров Дониёр

«Рекуператор ва ҳаво тозалагичларини ишлаб чиқиш»

24

Худанов Бахтинур

Тиббиёт муассасасида инновацион телемедицина хизматини ташкил этиш

25

Юлдашев Расулжон

ТАЛАБАЛАР УЧУН ИНТEРАКТИВ ХИЗМАТЛАР