Янгиликлар

Ўзбекистон илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган “Миллий илмий портал” тақдимоти ўтказилди

«InnoWeek.Uz-2021» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 26 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистонда илк бора ишлаб чиқилган мамлакатнинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган “Миллий илмий портал” ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг янгиланган расмий веб-сайти тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан йўлга қўйилган Ўзбекистонда илк бора мамлакатнинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган “Миллий илмий портал” тақдимоти, ҳамда ҳамда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар танловларини тақдирлаш бўлиб ўтди. Илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган “Миллий илмий портал” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган бўлиб, Мамлакатимиз олимлари ва тадқиқотчилари шунингдек, кенг жамоатчилик вакилларини илм-фан соҳасига бирлаштириш мақсадида Ўзбекистонда илк бора илм-фан ва инновация соҳасига тегишли Ўзбекистон Республикаси Миллий илмий портали ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 2-иловаси 38-бандида “Мамлакатнинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган Миллий илмий портал”ни яратиш топшириғи белгиланган. Мазкур топшириқнинг ижроси юзасидан Маркази томонидан Миллий илмий портал http://nsp.gov.uz/ домени остида ишга туширилди.

Миллий илмий порталда лойиҳалар танлови, олимлар учун модул (докторантура, ноширлик фаолияти, илмий стажировкалар, халқаро грантлар дастурлар), дайжест ва таҳлилий маълумотномалар, 450 га яқин маҳаллий ва хорижий конференциялар, 15га яқин халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ташкилотлар билан тузилган меморандумлар, 3000 дан ортиқ Миллий илмий-техник ахборот ресурслари модулида диссертациялар реестри, 174 га яқин Интеллектуал мулк объекти бюллетенлари базаси, шунингдек, Илмий ишланмалар ва инновацион ғояларни тижоратлаштириш модулида 143 та натижадор лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар базасини ўз ичига олади.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг янгиланган расмий веб-сайти ҳозирги куннинг замонавий технологиялар ҳамда бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, янгича ёндашув асосида қайта йўлга қўйилди. Вазирлик расмий веб-сайтини қайта модернизация қилишдан кўзланган асосий мақсад – Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятига оид маълумотлар, вазирлик фаолияти давомида юз бераётган янгиликлар, ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган олим ва тадқиқотчилар учун ташкил этиладиган танловлар бўйича ахборотларни содда ва фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди. Шунингдек, йўлга қўйилган янги веб-сайтда Вазирлик томонидан аҳолига ва кенг жамоатчиликка кўрсатиладиган интерактив хизматлар битта бўлимда жамланди. Вазирик веб-сайтининг янгиланган кўриниши 24 соат ичида ишга тушади.