"Ёшлар инновация маркази" ДУК

Юсупов Қудратжон Мухаммадқодирович
"Ёшлар инновация маркази" ДУК директори
(97) 205 50 00
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги № 832-сонли Қарори асосида ташкил этилди.
Вазифалари:
- Фарғона водийси олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг талабалари, ёш олимлари ва ўқитувчиларининг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
- Олий таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ривожланишини мувофиқлаштириш;
- Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, уларнинг натижаларини тижоратлаштириш ва иқтисодиёт соҳалари ҳамда корхоналарнинг илмий-техник муаммоларини ҳал этишга йўналтириш;
- Марказ тузилмасидаги коворкинг-марказида ёшлар, олимлар ва тадбиркорларга маслаҳат, молиявий, бухгалтерия хизматлари, бизнес-акселератор хизматлари кўрсатиш;
- Халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган компаниялар, ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича илмий-амалий конференциялар ва семинарлар, танловлар ўтказиш.
Марказнинг йўналишлари:
- ОТМлараро илмий-тадқиқот лабораторияси
- Архитектура ва лойиҳалаш бюроси
- Ахборот технологиялари маркази
- Коворкинг-маркази
- Инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш жамғармаси