Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси


Наимов Азамат Хикматович

Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи

+998 (99) 864-52-80

a.naimov@mininnovation.uz

Наимов Азамат Хикматович 1993 йилнинг 8 майида Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топган.

У 2008 йилда Бухоро шаҳридаги 16-сонли мактабни аъло баҳоларга тамомлаб,  2008-2011 йилларда Бухоро шаҳридаги 4-сонли академик лицейида таҳсил олиб, аъло даражали диплом билан битирган.

2011-2015 йилларда Бухоро давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультети, иктисодиёт  (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши бўйича бакалавр даражасини қизил диплом билан биритган.

2015 йил “Республика боғбонлар мактаби”да Узумчилик йўналишида махсус дастур асосида  малака оширган.

2017-2019 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг  инвестицияларни бошқариш (реал сектор) йўналашида магистратура босқичида таҳсил олган. Академия ўқиш давомида 2018 йилда Германия Федератив Республикасининг Бремерхафен университетининг “Замонавий банкинг ва инвестиция бошқаруви” йўналиши бўйича малака ошириш дастури асосида имтиёзли йўлланмани қўлган киритиб малака оширган. Таҳсил олиш давомида иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда бошқарув соҳаси бўйича бир нечта хорижий ва маҳаллий журналларда мақолалар билан иштирок этган.

2019 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди фонди” ҳамда Германиянинг  “Шарқий иқтисодий қўмитаси” ҳамкорлигида ташкил этилган амалиёт дастури танловида ғолиб бўлиб 3 ой мобайнида Германиянинг “Schmitz Cargobull AG” компаниясининг бошқарув аппаратида стажировкада бўлади.

Наимов Азамат ўз меҳнат фаолиятини 2012 йил Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бухоро илмий-тажриба станциясида механизация ҳисобчиси сифатида бошлаб, турли лавозимларда ишлаган. 2017 йил октябр ойидан Бухоро илмий-тажриба станциясининг бош иқтисодчиси лавозимидан Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг иқтисодчиси сифатида иш бошлаган ва 2019 йил декабр ойига қадар институтнинг турли лавозимларида фаолият юритиб, Институт директорининг молия-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимигача кўтарилган. 

2020-йил йил январ ойида Бухоро вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ўринбосари сифати фаолият олиб борган.

Чет-елда уюштирилган малака ошириш ва стажировка даврида фаол иштироки ва изланувчанлиги билан ажралиб турган, қатор тадбирлар ва конференцияларда иштирок этиб, инвестиция бошқарувига оид янги фикрлар ва ғояларни илгари сурган.

2021 йил апрел ойида  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ишга ўтган.

Айни вақтда Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритмоқда.

Бошқарманинг вазифалари ва функциялари


Қуйидагилар Бошқарманинг вазифалари ҳисобланади:

вазирликка юклатилган асосий вазифалар ва функцияларнинг ҳудудларда ижросини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар томонидан шакллантирилган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш;

ҳудудлардаги илм-фан ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Инновацион фаолият ва технологиялар трансфери марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

вилоятда инновацион инфратузилмалар (инновацион марказлар, трансфер марказлари, инновацион тадбиркорлик субъектлари, бизнес акселератор, бизнес-инкубаторлар, технопарклар ва бошқалар) ни ташкил этиш ва фаолиятини юритишга кўмаклашиш;

вилоят иқтисодиёти муаммолари ечимига қаратилган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар мавзуларини шакллантириш асосида ҳудудлар илмий салоҳиятини такомиллаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва улар асосида мавзуларни танловларга тақдим этиш;

таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини ташкил қилишга қаратилган самарали тадбирларини амалга ошириш;

инновацион ғоялар ва ишланмаларнинг кўргазма ва ярмаркаларини ташкил қилиш, илмий-амалий семинарлар ва анжуманлар, шунингдек соҳадаги долзарб мавзуларда қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш;

вилоятнинг иқтисодий ва инновацион рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга илғор замонавий технологияларни жорий қилишга йўналтирилган самарали тадбирлар белгилаш ва амалга ошириш;

корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг инновация масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда инновацион марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

вилоятни инновацион ривожланиши масалаларида республика қонунчилигида белгиланган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш инновацион технологиялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;

таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиғи ва қурилиш соҳаларида инновациялар ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш, вилоятнинг инновацион салоҳиятини, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, фаолияти самарадорлигини ошириш, хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;

инновацион фаолият билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни инновацион ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини баҳолаш.

вилоят ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга йўналтирилган инновацияларни жорий этиш;

ижтимоий ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш;

вилоятда илмий-техник ва инновацион сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техникавий дастурларини вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқлашни ташкил қилиш;

ноу-хауларни ишлаб чиқаришга, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

   Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари, шунингдек, интеграция жараёнларининг таъсирини баҳолаш билан ўзаро боғлиқликда вилоят иқтисодиётининг тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш дастурларининг шакллантиришга кўмаклашади;

хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришга ва унинг тузилмасини тубдан ўзгартиришга, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига унинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширишга кўмаклашади;

инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади;

вилоят иқтисодиётини жадал ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

    Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга қаратилган инновацияларни жорий этиш соҳасида:

юқори технологияли тармоқларнинг маҳаллий хом ашё ресурслари негизида хом ашёдан тайёр маҳсулот даражасигача қайта ишлашни чуқурлаштиришга мўлжалланган фаол агросаноат сиёсатининг зарур механизмларини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, шунингдек, унинг аҳоли учун максимал ҳаммабоплиги ва хорижий бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича дастурларни тайёрлайди;

мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи «Ақлли қишлоқ хўжалиги» концепциясига асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган шаклларини жорий этиш таклифларини ишлаб чиқади;

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.